Артета: "Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан"
02 ноя 2023 15:18
Янгиликлар
Артета: "Мағлубиятни ўз бўйнимга оламан"
Микель Артета "Арсенал"нинг "Вест Хэм"га қарши ўйиндаги мағлубияти сабабларини айтиб ўтди.
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия Лига Кубоги 1/8 финалида "Вест Хэм"га қарши ўйин (1:3) натижасига изоҳ берди.
"Натижадан қониқмадим ва мағлубиятни ўз бўйнимга оламан. Биз етарли даражада яхши эмасдик, етарлича курашмадик. 2 кун давомида футболчиларни уларни нима кутаётгани, ўйин қанчалик муҳим эканлиги ҳақида огоҳлантиришга ҳаракат қилдим. Бу – футбол, ҳар бир ўйин ўзига хос.
Гол уриш учун рақиб ҳужуми олдида у қадар фаол бўла олмадик. Мен жамоамдан кўпроқ нарсани кутгандим. Кўп нарсани яхшилаш керак. Ушбу ўйиндан хулоса қилиб, "Ньюкасл"га қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз керак", – деди испаниялик мутахассис.
"Арсенал" навбатдаги ўйинини 4 ноябрь куни АПЛ доирасида меҳмонда "Ньюкасл"га қарши ўтказади.
Фикрлар