Артета: "Жезус 4та гол уришни истаганди"

Mirjalol Normatov
14 авг 2022, 13:13
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 2-турида "Лестер"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ўйин жуда ҳам ёқди. Икки томон ҳам чиройли футбол намойиш қилди. "Лестер"да ҳам кўп вазият бўлди, улар ҳам ўзларидан яхши таассурот қолдира олишди. Умуман олганда мен мамнунман, ўзимиз истаган натижага эришдик.

Габриэль Жезуснинг нималарга қодирлигини биламиз. У икки гол уриб, икки пас берганига ҳам кўнмаяпти. У тўртта гол уришни истаганди. Унинг менталитети шундай. Шу орқали ўзининг даражасини оширади", - деди Артета.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›