Артета Жака борасида фикр билдирди
26 дек 2019 15:28
Янгиликлар
Артета Жака борасида фикр билдирди
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа хавбеки Гранит Жака ҳақида фикр билдирди.
У "Манчестер Сити"га келганида ушбу футболчини сотиб олишни хоҳлаган. У ўйинчини қўллаб-қувватлайди ва мухлислар ҳам шундай ишонч билдиришларига умид қилади.
"Мен "Ман Сити" мураббийи бўлганимда Жакани кузатган эдик. У менга жуда ҳам ёқади. Якунда "Арсенал" билан шартнома имзолаганидан хурсанд бўлган эдим. Мен уни ажойиб футболчи бўлишига ишонгандим.
Ҳозир Жакада ҳолат бирмунча қийинроқ. Аммо, у ўзгаришни бошламоқда. Мухлислар билан ҳам алоқалари яхшиланмоқда.
Мен Гранитга "Арсенал"дан нима кутаётганлигимни айтдим. Унга ёрдам беришни хоҳлайман", - дейди Артета.
Фикрлар