UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  3 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  17 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11

Артета: "Эдегорнинг меҳнаткашлигидан ҳайратдаман" Янгиликлар

Артета: "Эдегорнинг меҳнаткашлигидан ҳайратдаман"

Испаниялик мутахассис клубнинг янги аъзосини мақтади.

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Европа Лигаси 1/8 финалининг "Олимпиакос"га қарши жавоб ўйини (биринчи ўйин – 3:1) олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Таркибга кириш учун энг юқори савияда ўйнаш керак. Обамеянг ҳам бундан мустасно эмас. Биз энг рақобатбардош жамоани тузиб, яна ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўша куни Обамеянг билан гаплашиб олдик, ҳаммаси ижобий ҳал қилинди ва биз олға юришда давом этамиз.

Эдегор биз нимага интилаётганимизни тўлиқ тушунмоқда. Унинг меҳнаткашлагидан ҳайратдаман, у ҳозирда рақиб жарима майдончасига қандай қилиб кириб бориш ва уларнинг дарвозаси яқинида янада қатъийроқ ўйнаш устида ишламоқда – у ҳали бу борада кучая олади.

У рақиблар учун доимо хавф-хатарни туғдиради ва агар мавжуд вазиятлардан тўғри фойдалана олса, мукаммал футболчига айланади", – деди Артета BBC билан суҳбатда.

Олдинроқ "Арсенал" Эдегорни "Реал"дан тўла сотиб олишга тайёрлиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика