Артета "Арсенал" билан 3,5 йиллик келишувга эришди, у бугун расман таништирилиши мумкин
19 дек 2019 11:58
Янгиликлар
Артета "Арсенал" билан 3,5 йиллик келишувга эришди, у бугун расман таништирилиши мумкин
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Микель Артета "Арсенал" билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.
Испаниялик 3,5 йиллик шартномага имзо чекканидан сўнг "канонирлар" бош мураббийига айланади. Микель "Арсенал" бош мураббийи сифатида бугун расман таништирилиши мумкин.
Артетанинг дебют ўйини 21 декабрь куни "Эвертон"га қарши бўлиб ўтади.
Вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажараётган Фредди Юнгберг Артетанинг мураббийлар штабига киради. Швециялик Унаи Эмерининг истеъфосидан сўнг жамоани вақтинчалик бошқараётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Артета "Сити"да 2016 йилдан бери Хосеп Гвардиолага ёрдам бериб келмоқда.
Фикрлар