"Арсенал" ван Дейкни 14 миллион еврога сотиб олмаган
27 дек 2019 11:54
Янгиликлар
"Арсенал" ван Дейкни 14 миллион еврога сотиб олмаган
"Селтик" собиқ бош мураббийи Жон Коллинз голландиялик ҳимоячи Виржил ван Дейк ҳақида гапирди.
"Селтик" собиқ устози ўз вақтида "Арсенал" ван Дейкни "Селтик"дан 14 миллион евро эвазига харид қилмаганини айтди.
"Канонирлар" скаутлари уни жуда ҳам эҳтиётсиз деб ҳисоблашган. Лекин, унинг бундан ташқари жуда кўплаб яхши ҳислатлари бор эди. Виржил ҳаводаги курашда ажойиб ҳаракат қилади.
Ван Дейк бироз эҳтиёткорсиз бўлиши мумкин, аммо у жуда ҳам сифатли футболчи", - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ван Дейкни 2018 йилнинг қишида "Саутгемптон"дан 85 миллион евро эвазига харид қилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар