"Арсенал" бош мураббийи Артета "Вильяреал"га қарши ўйиндаги муваффақиятсизликка изоҳ берди
07 май 2021 07:39
Янгиликлар
"Арсенал" бош мураббийи Артета "Вильяреал"га қарши ўйиндаги муваффақиятсизликка изоҳ берди
"Арсенал" бош мураббийи Микэль Артета "Вильяреал"га қарши ўтказилган ўйиндан сўнг (0:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ҳафамиз. "Вильяреал"ни табриклашимиз керак. Охирги дақиқаларгача барчасини қилиб кўрдик. Ўйлайманки, ғалабага лойиқ эдик. Аммо бундай қарама-қаршиликларда барчасини кичик деталлар ҳал қилади.
Бизда учта жиддий вазият юзага келди. Рақибда эса бундай имконият бўлмади. Аммо улар кейинги босқичга чиқишди.
Бир неча сабабларга кўра ютқаздик. Ўйинни етарли даражада яхши бошлай олмадик. Биз ўрганишда давом этишимиз керак.
Еврокубокка йўл олиш учун охирги чора қолди - АПЛ. Бунинг учун нима қилиш кераклигини биламиз", - деди Артета.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар