Аргентиналик жаҳон чемпионининг хотини футболчининг медал ва либосини сотиб юборди
29 фев 21:23
Янгиликлар
Аргентиналик жаҳон чемпионининг хотини футболчининг медал ва либосини сотиб юборди
Аёл бу орқали хонадон ижараси пулини тўламоқчи.
Аргентина билан 2022 йилги жаҳон чемпионати ғолиб чиққан Эсекиэль Паласиоснинг ажрашиш арафасида турган рафиқаси Йесика Фриас футболчининг мундиалда кийган футболкаси, ҳатто медалини ҳам сотувга қўйган.
Паласиос эндиликда хотинини моддий маблағ билан таъминламайди. Шу боис, Фриас хонадон ижараси пулини тўлаш учун қимматбаҳо эсдалик буюмларини сотувга қўйган ва уларга харидор ҳам топилди. Паласиосга тегишли либосни сотиб олган кишининг сурати ижтимоий тармоқда тарқалди.
Паласиос ва Фриас 2018 йил танишган, 2021 йил турмуш қуришган, 2024 йил эса ажралиш арафасида турибди.
Фикрлар