UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи  1 16:02"Андижон" – "Металлург", "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувларини кимлар шарҳлайди?  3 15:27Суперлиганинг 8-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:23АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди  1 14:49"Ал Ҳилол" мухлислари "Ал Насср"га қарши баҳсда "Месси! Месси!" деб бақиришди  15 14:31"Реал" келаси йил "Ливерпуль"нинг 70 млн. евролик футболчисини сотиб олиши мумкин  1 13:43Про лиганинг кетма-кет 8та ўйинида мағлуб бўлган "Дўстлик" устози жамоадан кетди  3 12:53Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  2 12:52Бекободликларнинг ғалабасиз серияси давом этадими? "Андижон" - "Металлург" учрашувига превью  5 12:20"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди?  4 12:09Алонсо ва "Байер" бугун Германия футболи тарихига кириши мумкин  9 11:57АПЛга кимлар қайтмоқда?  3 11:43ОКМК — Футбол мактабидан футбол академияси сари  1 11:01Клопп қайси учрашувдан сўнг «инсульт» бўлиб қолиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди  3 10:37Томас Тухель Англия клуби билан музокара олиб бормоқда  2

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси Янгиликлар

"Арда Туран билан суҳбат, Райан Бабел, "Бунёдкор" ва қайси рақамни танлагани" — Жаҳонгир Ўрозовнинг "Эюпспор"га ўтганидан кейинги илк интервьюси

Хорижда легионерларимизнинг сони ошаётгани ва уларнинг яхши савиядаги жамоаларга бориб қўшилаётгани қувонарли ҳолат.

"Бунёдкор"нинг 20 ёшли ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов Туркия Биринчи лигаси вакили, Арда Туран мураббийлик қилаётган "Эюпспор" клуби билан шартнома имзолади. Футболчи сайтимизга янги жамоасига ўтганидан кейин илк бор интервью берди. 

-  "Бунёдкор" билан хайрлашиш қандай бўлди? Жамоани қандай таассуротлар билан тарк этдингиз? 

- "Бунёдкор" — аҳил жамоа. Бу клубда ўтказган ҳар бир куним ёдда қоларли бўлди. Меҳнат қилаётган барчага раҳмат айтаман. Жамоага ҳар бир учрашувда омад тилайман. "Бунёдкор" ҳар доим қалбимда қолади. Жамоани унутмайман. 

- Ёзда сизга хориждан таклифлар кўпайди. Бунда Осиё чемпионати ва Жаҳон чемпионатининг ҳам эффекти бўлдими?

- Тўғри, ёзда кўплаб жамоалардан таклифлар бўлди. Лекин менга Туркия клубидан тушган чорлов маъқул келди. Сабаби жамоа олдига юқори лигага чиқиш вазифаси қўйилган. Жамоада кўплаб жаҳон юлдузлари тўп тепади. Жамоани эртаси борлиги "Эюпспор"ни танлашимга туртки бўлди. Осиё ва Жаҳон чемпионати бу борада хориж чемпионатига чипта вазифасини ўтади. 

- Туркия Европа сари ташланган илк қадамми? Умуман "Эюпспор" ҳақидаги илк фикрларингизни айтиб берсангиз. 

- Албатта. Мақсадим — Европада тўп тепиш. Клубда барча шароитлар яратилган, бу мени қониқтирди. Ҳаммаси профессионал тарзда ташкил этилган. Арда Туран тезда жамоага мослашиб, ҳимояда ёрдам беришимни айтмоқда. 

- "Атлетико" ва "Барселона" собиқ футболчиси билан илк суҳбатда нималар муҳокама қилинди? 

- Суҳбатимиз узоқ кечмади. Профессионал мураббий эканлиги сезилиб турибди. Жамоага қўшилганимдан хурсандлигини яширмади. 

- Қайси рақамни танладингиз? 

- 44-рақамни танладим. 

- Бунда қандайдир рамзий маъно яширинганми? 

- Рақам танлаб ўйнайдиган футболчи эмасман. Бунинг ҳеч қандай маъноси йўқ. 

- Жамоада таниқли нидерландиялик футболчи Райан Бабел ўйнайди. У жамоада қайси сифатлари билан ажралиб туради? 

- Бабел ўз ишининг устаси. Инсон сифатида ёшларга ўрнак бўлиши мумкин. Хулқ-атвори яхши эканлигини пайқаш қийин эмас. 

- Қайси ҳимоячиларга ҳавас қиласиз? 

- Ўзбекистонда Анзур Исмоиловнинг ўйинлари маъқул келади. Европада — Жоржио Кьеллини. 

- "Бунёдкор"нинг муваффақият қозонишига нима етишмаяпти? Клуб ўртамиёналар сафига қўшилиб қолгани нима сабабдан деб ўйлайсиз? 

- Ҳар бир клубда ўсиш ва пасайиш бўлади. Бу футболнинг ёзилмаган қонуни. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика