UZ

Сўнгги янгиликлар

17:14Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" - "Жайхун". Асосий таркиблар маълум!  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  0 16:36Ўзбекистон Кубоги. "Андижон ФА" - "Қўқон-1912" 0:0  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. "Замин" - "Қизилқум" 0:0  0 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  1 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  7 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  21 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  5 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  32 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   16

АПЛ тарихидаги 5 та энг омадсиз трансфер Янгиликлар

АПЛ тарихидаги 5 та энг омадсиз трансфер

Англия Премьер-Лигаси клублари томонидан амалга оширилган энг омадсиз 5 та трансфер билан танишинг.


5.Андрей Шевченко. "Милан"дан "Челси"га катта мақсадлар билан олиб келинган Андрей Шевченконинг лондонликлар сафида ишлари юришмаган. У "Милан" сафида 208 та ўйинда 127 та гол киритган. "Челси"даги фаолияти давомида эса 9 мартагина рақиблар дарвозасини аниқ нишонга олган. Украиналик футболчи ўшанда 30,8 миллион фунт эвазига Туманли Альбионга кўчиб ўтганди. Шевченкони "Милан"даги фаолияти сабаблигина буюк футболчилар қаторига қўшишади, "Челси"даги ўйинлари учун эмас...




4.Марио Балотелли. Италиялик футболчи 16-ўйинга келибгина "қизиллар" сафидаги дастлабки голини киритишга муваффақ бўлган. 16 миллион фунт эвазига ҳарид қилинган футболчининг Англияга қайтиши муваффақиятли кечмади.




3.Фернандо Торрес. "Ливерпуль" юлдузи Лондонга кўчиб ўтганида ҳам ундан кўп нарса кутишганди. Бироқ, испаниялик тўп устаси ўзидан кутилган ўйинни "аристократлар" сафида намойиш эта олмади. 50 миллион фунт стерлинглик футболчи кейинчалик "Милан"га ижарага берилди. Сўнгра "Атлетико"га сотиб юборилди...




2.Энди Кэрролл. "Ньюкасл"дан 35 миллион фунт эвазига сотиб олинган "гигант" футболчи ҳам "қизиллар" сафида ўзига билдирилган ишончни оқлай олмаган.




1.Анхель Ди Мария. "Реал"дан 59,7 миллион фунт стерлингга сотиб олинган аргентиналик футболчи Луи ван Гал қўл остида ўз имкониятларини намоён эта олмади. Англиядаги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг ПСЖ сафига бориб қўшилди.


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика