UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  1 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0

АПЛ. Бугунги рестарт учун превью Янгиликлар

АПЛ. Бугунги рестарт учун превью

17 июнь оқшомида АПЛ 28-туридан жой олган қолдирилган учрашувлар бўлиб ўтади.

Бу 2 учрашув Англия лига кубоги туфайли қолдирилган (аслида февраль ойи сўнггида бўлиб ўтиши керак эди) бўлиб, 28-тур тақвимидан ўрин олган эди. Булар - “Астон Вилла” – “Шеффилд Юнайтед”, “Манчестер Сити” – “Арсенал”. 

17.06 22:00 (Тошкент вақти) “Астон Вилла” - “Шеффилд Юнайтед"

"Астон Вилла" жамоаси айни дамда турнир аутсайдерлари қаторида, яъни 19-ўринда жойлашган бўлса, "Шеффилд Юнайтед" 7-ўринда бормоқда. Бироқ бу ўйинга ҳеч қандай таъсирини ўтказмайди, сабаби барча жамоалар эндигина карантиндан қайтган ва футболчиларнинг спорт формаси юқори даражада деб бўлмайди.

Таркиблар бўйича

"Астон Вилла"нинг асосий устунлиги шундаки, жамоанинг шотландиялик ярим ҳимоячиси Жон Макгинн жароҳати туфайли юзага келган олти ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган. Бу клуб бош мураббийи Дин Смитни қувонтириши аниқ.

Пепе Рейна эхтиётсизлиги боис кичик жароҳатга учраганди, ҳозир эса испаниялик посбон жамоадаги бошқа дарвозабонлар Жед Стир ва Эрьян Нюланн билан яхшигина рақобатлашишига тўғри келади. 

Клуб асосий посбони бўлмиш Том Хитон ва ҳужумчи Весли ҳозир жароҳатини даволаш билан банд.  

Крис Уайлдер қўл остидаги меҳмонларда айтарли муаммо йўқ. Карантиндан олдин бўлган бўлиши мумкин, аммо ҳозир эмас. 

Клуб учун хушхабарлардан бири,  бу МЮ дарвозабони Дин Хендерсон билан ижара шартнома муддати узатирилганлигидир, демак, дарвозабон бошқа бир "Юнайтед" дарвозасини қўриқлашда давом этади.

"Шеффилд Юнайтед"даги асосий муаммо (аслида, буни муаммо деб ҳам бўлмайди) - ҳужум чизиғида икки кишининг тўп тепиши. Чунки жамоада 3 нафар савияли ҳужумчи йиғилган - Дэвид Макголдрик, Лис Муссе ва Билли Шарп.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Астон Вилла” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Шеффилд Ю” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

135 та

63 (46%)

5:0, 6:1

40 (30%)

6:0

32 (24%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Астон Вилла" охирги 4 ўйинда фақат ютқазган (Премьер-лига).

-  "Астон Вилла"нинг охирги 6 уй ўйинида 2 тадан кўп гол урилган (Премьер-лига).

- "Шеффилд Юнайтед" "Астон Вилла" билан сўнгги 6 ўйиндан 5 тасида 2 тадан кам гол урмаган (барча мусобақалар).


Тахминий таркиблар

"Астон Вилла" (4-3-3): Нюланн - Гильбер, Энгелс, Мингс, Таргетт - Макгинн, Накамба, Луис - Саматта, Эль-Гази, Грилиш

"Шеффилд Юнайтед" (3-5-2): Хендерсон - Бэшем, Иган, О’Коннелл - Болдок, Ландстрём, Норвуд, Флек, Стивенс - Макголдрик, Макберни    

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Хитон, Весли ("Астон Вилла)

Астон Вилла

Премьер-лига . 28-тур

17/06/2020, 22:00

0
:
0
Тугади

Шеффилд Юнайтед

Стадион: Villa Park, 0 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
27'  Дуглас Луис
69'  Кинан Дэвис (Мбвана Саматта)
69'  Анвар Эль-Гази (Трезеге)
76'  Джон Макгинн (Марвелус Накамба)
76'  Эзри Конса (Ахмед Аль-Мухаммади)
36'  Джон Ландстрем
69'  Билли Шарп (Дэвид Макголдрик)
69'  Сандер Берге (Люк Фримэн)
80'  Оливер Макберни (Лис Муссе)

18.06 00:15 (Тошкент вақти) “Манчестер Сити” - “Арсенал”

Гвардиола шогирдлари карантиндан олдинги сўнгги баҳсда МЮга мағлуб бўлганди, Микель Артета бошчилигидаги "Арсенал"нинг эса танаффусдан олдинги кетма-кет ғалабалари, еврокубоклар, ҳатто, Чемпионлар лигаси учун курашда умид уйғотди.

Бу ўйиндаги энг қизиқ жиҳат, шубҳасиз, Пеп Гвардиоланинг собиқ ёрдамчиси Артетанинг "Этихад"га ташрифи бўлади. 

Айтиб ўтиш керакки, мезбонлар таркиб жиҳатдан анча кучли, лекин ҳозирги вазият ҳар доимгисидан фарқ қилади. 

Шаҳарликлар” турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлишса, “тўпчилар” 9-ўринга жойлашишган. 

Таркиблар бўйича

Гвардиолада ҳар бир позиция учун вариантлар талайгина.  

"Манчестер Сити" аъзолари Кевин Де Брёйне ва Эмерик Ляпорт сафга қайтган ва чоршанба куни асосий таркибда тушишлари кутилмоқда. 

Шунингдек, Лерой Сане машғулотларда фаол қатнашмоқда, у Раҳим Стерлинг ҳамда Рияд Махрез билан рақобатлашишга тайёр.

Жароҳат туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборган ҳимоячилар - Эктор Бельерин, Сеад Колашинац ва Киран Тирни ҳозир майдонга тушишга шай.

Ўз ўрнида эслатиб ўтиш жоиз,  Калум Чемберс ва Лукас Торрейра оғир жароҳатини даволаш билан банд.

Ҳозирги пайтда Артета учун чап қанот ҳимоячиси сифатида ёш Букайо Сака номзоди барибир идеал вариант бўлиб қолса керак. Ҳужумда катта эҳтимол билан Обамеянг - Ляказетт жуфтлигини кўрамиз.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Ман Сити” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Арсенал” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

202 та

57 (28%)

4:0

100 (50%)

5:0

45 (22%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Сити" сўнгги 33 уй ўйинидан 28 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига). 

- Ўзаро кечган сўнгги 6 баҳсда "Манчестер Сити" ютган (барча мусобақалар). 

- "Арсенал" охирги 3 ўйинда рақиблари устидан фақат ғалабага эришган (Премьер-лига). 

- "Манчестер Сити" "Арсенал"га қарши охирги 6 ўйиндан 5 тасида камида 3 та гол урган (барча турнирлар). 

- "Шаҳарликлар" сўнгги 5 ўйинда рақиблар дарвозасига камида 2 та тўп киритган (Премьер-лига).


Тахминий таркиблар

"Манчестер Сити" (4-3-3): Эдерсон - Уокер, Фернандиньо, Ляпорт, Менди -  Де Брёйне, Родри, Гюгдоган - Махрез, Агуэро, Стерлинг

 "Арсенал" (4-2-3-1): Лено - Бельерин, Сократис, Луиз, Сака - Себальос, Жака, Пепе, Озиль, Обамеянг - Ляказетт 

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Чемберс, Торрейра ("Арсенал")

Манчестер Сити

Рахим Стерлинг - 45', Кевин Де Брёйне - 51', Фил Фоден - 90'

Премьер-лига . 28-тур

18/06/2020, 00:15

0
:
3
Тугади

Арсенал

Стадион: Etihad Stadium, 0 томошабин

Бош ҳакам: Э́нтони Те́йлор

45'
90'
45'  Рахим Стерлинг
51'  Кевин Де Брёйне
65'  Давид Сильва (Бернарду Силва)
65'  Рияд Марез (Фил Фоден)
70'  Кевин Де Брёйне (Родриго Эрнандес)
70'  Эмерик Ляпорт (Фернандиньо)
79'  Родриго Эрнандес
80'  Габриэль Жезус (Серхио Агуэро)
90'  Фил Фоден
8'  Гранит Джака (Дани Себальос)
24'  Пабло Мари (Давид Луис)
49'  Давид Луис
67'  Маттео Гендузи (Энсли Мэйтленд-Найлз)
67'  Эдди Нкетиа (Александр Ляказетт)
67'  Джо Уиллок (Рис Нельсон)
76'  Киран Тирни

Турнир жадвали 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика