UZ

Сўнгги янгиликлар

12:26"Барселона" "Жирона" билан келишолмаяпти  0 12:05"Хоразм" Суперлигада уй ўйинларини қаерда ўтказади?  5 11:55"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановнинг африкалик тенгқурини сотиб олишга яқин  10 11:31Расмий хабар: "Хоразм" Суперлигада ўйнайди, фақат...  8 11:10Расмий хабар: Шукурали Пўлатов Про лига дебютанти билан шартнома имзолади  1 10:20Абдуқодир Ҳусанов нима учун 45-рақамни танлаганини айтди   36 10:15Майкл Бабатунде "Машъал" билан хайрлашди  2 09:55"Ал Фейҳа" ўз майдонида ғалаба қозонди. Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди  0 09:30"Андижон", "Нефтчи", "Бунёдкор" собиқ футболчилари "Хоразм"да  4 09:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"дан устун келди   1 08:30"Динамо" икки нафар легионер, дарвозабон ва "Нефтчи" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 08:00"Мен клуб танлашда уларнинг мухлисларига эътибор қаратаман" - "Андижон"нинг янги легионери яна нималар деди?  2 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   43 00:56"Манчестер Сити" спорт директори: "Ёш ҳимоячи бўлишига қарамай, Абдуқодир жуда ақлли"  23 00:33Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...  39

АПЛ: 33-тур превьюси Янгиликлар

АПЛ: 33-тур превьюси

“Гудисон Парк” Англия Премьер-Лигаси навбатдаги турининг марказий баҳсида “Арсенал”ни қабул қилиши – ушбу турнинг энг асосий воқелигидир. Бироқ АПЛ 33-тури фақат мана шу ўйин билангина ёдда қолади деб ўйлаётган бўлсангиз, қаттиқ янглишаётганингизни маълум қилишга шошиламиз.
Сильва – Лаллана тўқнашауви

Давид Сильва ҳамда Адам Лаллана қарама-қаршилиги “Этиҳад”даги ўйин тақдирини буткул ҳал қилмаса-да, унинг натижасига катта таъсир ўтказиши тайин. “Сити”нинг испаниялик “сеҳргар”и сўнгги вақтларда ҳайратланарли даражада ажойиб ўйинлар намоший этиб келяпти ва айни дамда мавсумдаги ўзининг энг юқори спорт формасида.

Лаллана ҳам ундан қолишмаяпти. “Саутгепмтон” таркибида голлар ҳам уряпти, голли узатмалар билан жамоадошларини таъминлашда ҳам энг фаол. Сильва фонида Адам қандай ўйин намойиш қилишини кузатиш эса икки баробар қизиқарли бўлади. Айниқса жаҳон чемпионатига кўп ҳам қолмаган бир паллада.



 “Челси” мухлислар олдида ўзини оқлаб олармикан?


Жон Терри тўп билан муомала қилишда қўпол хатога йўл қўйиш учун, Петр Чех эса яқин бурчакдан бундай голлар ўтказиб юбориш учун жуда нотўғри вақт танлашди ва бунинг натижасида “Челси” кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлди. Бунақаси Моуриньо жамоасида камдан-кам юз беради.

“Кўк”лар барча фронтларда курашга зўр берган. Бироқ хато қилиши энг кутилмаган футболчилар, жамоанинг энг барқарор аъзолари муҳим паллада панд бериб қўмоқда.  “Стоук”га қарши ўйин – ҳеч бўлмаса Премьер-лигадаги ҳолатни яхшилаб олиш учун жуда яхши имконият. Аммо бунинг учун лондонликлар яхшигина тер тўкишига тўғри келади. Аҳир рақиб сўнгги 5 ўйиннинг 4тасида ғалаба қозонган ва умуман ҳозир жуда яхши жисмоний ҳолатда.



 “Аптон Парк”да қандай ўйин кўрамиз?

Премьер-лигада энг томошабоб, энг жозибали ва шиддатли ўйин намойиш этаётган жамоа, ҳатто ўз мухлислари томонидан ҳам зерикарли ўйини туфайли хуштакбозликка учраётган клуб меҳмони бўлади. АПЛ мураббийлари орасидан  энг яхши тактиклардан бири, деган номга сазовор бўлган мураббий, “тактика” сўзини кўп ҳам ишлатавермайдиган, кўп ҳам хушлайвермайдиган мураббийга қаршилик қилади.

Шу жиҳатларни ҳисобга олганда, “Ливерпуль” қийинчиликсиз “Вест Хэм”ни енгиши керакдек.а Бренден Рожерс эса инглиз матбуоти томонидан навбатадги олқишлар ва мақтовларни қабул қилиб олиши лозимдек... Бироқ бунга Сэм Эллардайс ва унинг “Вест Хэм”и нима деркан? Қарши эмасмикан?  

“Гудисон”да Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун баҳс

Мавсум аввалидаёқ Роберто Мартинес “Эвертон”ни Чемпионлар Лигасига олиб чиқишга ваъда берганди. Бу мураббий эса гапни шунчаки гапириб қўяверадиган маҳмадоналардан эмас ва у буни исботлаб келяпти.

“Эвертон” қаторасига беш ўйинда ғалаба қозониб, ажойиб серияни давом эттириб келмоқда. Ушбу тур доирасидаги “Арсенал”га қарши ўйин олдидан рақибни ҳавотирга солиб қўя оладиган ҳолатда. Мартинес чемпионат якунини жуда юқори рухда ўтказишни ёқтиришини ҳисобга олиб (“Уинган”ни қандай қилиб элитада олиб қолганини эсланг), “канонирлар” бу ўйинда ғалаба қозониш учун бор имкониятларини ишга солиши керак бўлади.

Акс ҳолда 4-ўрин масаласи қийин бўлиб қолади. “Арсенал” учун ёқимли хабар ҳам йўқ эмас. Мерсисайдга йўл олиш олдидан Аарон Рэмси сафга қайтди. Тур марказий ўйинини кутамиз ва кузатамиз. Ўтказиб юбориш маслаҳат берилмайди.



Замонавий футболда мураббий омили

“Кардифф”- “Кристалл Пэлас” учрашуви — бош мураббий танлашнинг қай даражада муҳим эканини яна бир бор кўрсатиб беради. Оле Гуннар-Сульшерни таклиф қилган уэлсликлар тобора ушбу қароридан афсусланиб бормоқда ва тур сайин Чемпионшипга яқинлашяпти. Тони Пьюлиснинг “бургутлар”и эса сал қолса парвоз қилиб кетгудеклар.

Барқарор равишда очколар тўплаяпти, баъзан етакчи жамоаларни ҳам ҳафа қилиб турибди (“Челси”га қарши ўйинни эслаш кифоя). Агар бу турда ҳам “Пэлас” ғалаба қозонса, Премьер-лигада қолиш масласини деярли ҳал қилиб қўяди. “Кардифф” хўжайини Винсаен Тан эса футбол клубини бошқариш, бу қиморхоналарга эгалик қилиш эмаслигини тушуниб етса яхши бўлармиди...? 
 
“Сандерленд” дам оладиган аҳволда эмас

Бош мураббий Гус Пойет “Санделенд”нинг Премьер-лигада жон сақлаб қолиш вазифасини уддалашга шу қадар кириб кетганки, ҳатто дам олишдан ҳам вос кечиб юборган. “Мен унга бироз кўнглини ёзиши ва чалғиб, дам олиши учун бирга гольф ўйнашни таклиф қилдим, бироқ у футболчилар ва мураббийлар бир хилда ишлаши лозимлигини айтиб, таклифни рад этди”, дейди уругвайлик мураббийнинг ёрдамчиси Чарли Отвэй.

Ҳақиқатдан ҳам “мушуклар” дам оладиган аҳволда эмас. Қолган ўйинлари тақвимига қараб, Пойетнинг ўзи ҳам қўрқиб кетаётган бўлса ажаб эмас. “Уайт Харт Лэйн”даги зйиндан кейин хурсандчилик учун сабаблар яна биттага камайиши ҳам мумкин. Шунинг учун “ қора мушуклар” лондонликлар йўлини кесиб ўтишга шай бўлиб туришибди.

33-тур ўйинлари

5 апрель, шанба
16:45    Манчестер Сити – Саутгемптон
19:00    Астон Вилла – Фулхэм
19:00    Кардифф Сити – Кристал Пэлас
19:00    Халл Сити – Суонси Сити
19:00    Ньюкасл Юнайтед – Манчестер Юнайтед
19:00    Норвич Сити – Вест Бромвич Альбион
21:30    Челси – Сток Сити

6 апрель, якшанба
17:30    Эвертон – Арсенал
20:00    Вест Хэм Юнайтед – Ливерпуль

7 апрель, душанба
23:55    Тоттенхэм Хотспур – Сандерленд


Ушбу тур олдидан турнир жадвалидаги ҳолат


Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Т-Н Очко
1 Ливерпуль 32 22 5 5 88-39 71
2 Челси 32 21 6 5 62-24 69
3 Манчестер Сити 30 21 4 5 80-28 67
4 Арсенал 32 19 7 6 56-37 64
5 Эвертон 31 17 9 5 49-31 60
6 Тоттенҳэм 32 17 5 10 40-44 56
7 Ман. Юнайтед 32 16 6 10 52-38 54
8 Саутгемптон 32 13 9 10 49-40 48
9 Ньюкасл 32 14 4 14 38-47 46
10 Вест Хэм 32 10 7 15 36-42 37
11 Сток Сити 31 9 10 12 33-44 37
12 Астон Вилла 30 9 7 14 33-42 34
13 Суонси Сити 32 8 9 15 45-48 33
14 Халл Сити 32 9 6 17 33-40 33
15 Норвич Сити 32 8 8 16 26-51 32
16 Кристал Пэлас 31 9 4 18 20-39 31
17 Вест Бромвич 31 5 14 12 36-48 29
18 Кардифф сити 32 6 8 18 29-61 26
19 Сандерлэнд 30 6 7 17 28-48 25
20 Фулҳэм 32 7 3 22 31-73 24
Аброр ҚОДИРОВ тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика