Анвар Солиев олий лигада 400-ўйинини ўтказди
22 сен 2015 12:27
Янгиликлар
Анвар Солиев олий лигада 400-ўйинини ўтказди
22-турда "Навбаҳор"га қарши сафардаги учрашув Анвар Солиев учун олий лигада 400-учрашувга айланди.
Солиевга қадар 400лик маррага Асрор Алиқулов, Анвар Бердиев, Вали Келдиев, Рўзиқул Бердиев, Абдумажид Тоиров, Ботир Қораев, Мухтор Қурбонов ва Нўъмон Ҳасанов етиб келганди. Солиев эса 9-бўлиб шундай натижага эришиб, олий лига афсоналари қаторидан ўрин олди.
Солиев "Пахтакор"да 202, "Бунёдкор"да 102, "Навбаҳор"да 85 ва "Насаф"да 11 ўйинда иштирок этган. Жамоамиз сафида 85, "Бунёдкор"да 46, "Навбаҳор"да 29 ва "Насаф"да 3 гол муаллифига айланган.
Анвар ҳозиргача 11 бор Ўзбекистон чемпиони ва 9 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. Бу борада у мутлоқ рекордчи ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар