Анвар Бердиев: "Натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ"
27 мар 2024 21:23
Янгиликлар
Анвар Бердиев: "Натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ"
Ўйин ҳақида
- Бугун мавсумдаги илк ғалабамизни қўлга киритдик. Мавсумнинг боши ҳар доим қийин бўлади. Футболчиларимизга рахмат айтаман. "Дўстлик" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.
- Вазиятлардан фойдаланиш даражасига қандай баҳо берасиз?
- Жуда ёмон. Бунақа имкониятларни қўлдан бой бермаслик керак. Футболчи майдонга тушдими, ҳар доим максимал ҳаракат қилиши керак. Машғулотларда бу борада ишлаяпмиз.
- Ўйиннинг 78-дақиқасида Нодирбек Мукаров бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Ўша вазиятда ҳафсалангиз пир бўлгандек кўринди...
- Бу вазият бўйича Мукаровни ўзи билан гаплашганмиз. У ўша вазиятда гол бўлди деб ўйлаган. Вазиятгача бир оз бўшашди. Лекин Мукаров бугун ўзига бўлган ишончни оқлади. Жамоамизнинг биринчи голини урди. Вазиятларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз.
- "Шўртан" ярим соат мобайнида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Натижадан қанчалик қониқдингиз?
- Тўғрисини айтсам, натижадан қониқдим. Ўйиндан эса йўқ. Футболчиларим бундан кўпроғига қодир эди.
- Олдинда "Машъал"га қарши ўйин кутиб турибди. Бу учрашув ҳақида нималарни айта оласиз?
- Бугунги ўйиндан сўнг футболчиларга бир кун дам берамиз. Кейин машғулотларга киришамиз. "Шўртан" ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар