UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  4 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  113 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

"Металлург" ва "Суғдиёна" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дейишим мумкин? Иккита ажойиб гол урдик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. "Суғдиёна" билан ўйинга жиддий тайёрлангандик. Ўзига ҳос марказий ўйин деса ҳам бўлади. Жиззах жамоаси яхши шаклланган, агрессив футбол кўрсатади. Таркибида маҳоратли футболчилар бор. Ҳа, "Насаф" билан ўйиндан кейин бироз кайфиятимиз тушди. Муҳими бу ўйинга яхши тиклана олдик. Ҳа, бугун бироз хотиржам тўп тепдик. Майдон ҳолати ажойиб эди. Фақат майдонга чиқиб ютишимиз керак эди. Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Муҳим ва зарур бўлган уч очкони қўлга киритганимиз билан болларни табриклайман. 

Иккита ҳужумчи билан ўйнаганимиз нима билан боғлиқ? Ҳа, бугун шунақа форс-мажор ҳолатига тушиб қолдик. Саламат Қуттибоев эрталаб ўзини бироз ёмон ҳис қилди. Бошланғич таркибда шундай ўзгаришлар бўлиши рақиб учун кутилмаган ҳолат бўлган бўлиши мумкин.

Ўринбосарлар жамоаси? Мен бу ерда учинчи йил ишлашим. Ўринбосарлар жамоасидаги аксарият футболчилар асосий жамоа билан бирга шуғулланади. Йиғинларда, сафарларда биз билан бирга бўлишади. Уларни орасида 2000, 2001 йилда туғилган футболчилар ҳам бор. Ҳали мавсум узоқ. Орада юзага келга танаффусда селекция ишларини олиб борамиз. 2003 ва 2004 йилда туғилган ўйинчиларни ҳам жалб қиламиз. 

Даврон Анваровни аввалги турларда ҳам майдонга туширмоқчи эдим. Уни дебюти муваффақиятли чиққани билан табриклайман",- дейди Андрей Шипилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика