UZ

Сўнгги янгиликлар

22:08U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  5 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  2 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  2 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2 19:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венгрияга қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади  3 19:06Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   3 18:40Карвонларга посбон бўлган сарбон билан Париж сари борамиз  5 18:25"Атлетико" Облакни сотишга тайёр  4 17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  6 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  5 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  3 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  10 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  11

Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Насаф"ни табриклайман, лекин дуранг адолатли натижа бўларди"

Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Яхши ўйин бўлди. Бу шаҳарда, бу стадионда ўйнаш доим завқ бағишлайди. Охиригача сабр қила олмадик, "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Лекин дуранг адолатли натижа бўларди деб ўйлайман. Улар ўз ўйинларини ўйнашди, биз ўз вазифамизни бажардик. Тўртинчи сафардаги ўйин ўтказдик, барибир оғир. "Насаф"дек яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик", - дейди Шипилов. 

- Зоҳид Абдуллаев сўнгги пайтларда кам майдонга тушмоқда...
- Абдуллаевга ҳам вақтида имконият бергандик, ҳозир бошқа футболчига имконият бераяпмиз. Таркибда ўзгаришларни амалга ошириб бораяпмиз. Футболчиларни жароҳатдан сақлаш учун ҳам таркибда ротация қилаяпмиз.

- Ўтган йил Қаршида "Насаф"ни мағлуб этгандингиз. Бу йил ва ўтган йилги ўйинни таққослай оласизми?
- Олдинги йилда ҳам "Насаф" яхши ўйнаганди. Таркибга 88-рақамдаги легионер қўшилган (Марко Станоевич). Йигитлар бир ёшга катта бўлишди. Жамоада яхши мураббийлар штаби ишламоқда. "Насаф" тўғри йўлдан кетмоқда.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика