UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47Де Брюйне "Наполи"га ўтишга рози  0 17:40Футзал. "Оил Стар" ва ЎзСҚБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалида тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:242 та дубль қайд этилган "Машъал" – "Қизилқум" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:57U-14 Ривожланиш Кубоги. Голларга бой ўйинда Ўзбекистон Латвиядан устун келди  1 16:41Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари  1 16:31Футзал. БМБ Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк учрашувида ОКМКни мағлуб этди  0 16:03Бозоров, Қобилов, Сайфиев, Ўринбоев ва бошқалар ... Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси   0 15:46"Майдонга қайтганимдан хурсандман" — Аканжи  5 15:18Тонали Манчестер клублари шорт-листига кирди  0 14:50Ёзда Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб халқаро мусобақа бўлиб ўтади  3 14:28"Реал" Хаби Алонсо билан барча нарсани келишиб олди  38 14:05"Бунёдкор" Қаршида "Насаф" билан жанговар дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:42"Севилья" мухлислари клуб қароргоҳида тартибсизликлар келтириб чиқарди: Жамоа тунни машғулот майдонида ўтказди  1 13:13Мундиал тугади. Кутилганидек, Бразилия - чемпион!  1 12:52Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги ЖЧ "Реал" бош мураббийи бўлади  8

Андрей Микляев: "Сафардаги 0:0 ҳисоби ҳеч нимани англатмайди" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Сафардаги 0:0 ҳисоби ҳеч нимани англатмайди"

ОЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасидаги "Локомотив" - "Ал Ҳилол" ўйинидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Микляев иштирок этди.
"Барчага ҳайрли кун. Сафарда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганимиз ҳеч нимани англатмайди. Эртага жавоб баҳси бўлади, шу боис ундан кейин ҳеч нимани ўзгартиришга имкон бўлмайди. Имкониятлар мутлақо тенг. Эртага ким биринчи гол урса тактика ўзгариб бораверади. "Локомотив" кейинги босқичга чиқишга уринади. Жамоанинг янги тарихини яратмоқчимиз. Чорак финалга чиқишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз", - дейди Андрей Микляев.

"Эртага албатта ўйин қийин бўлади. Ҳозирча ҳеч нима ҳал бўлмаган. Сафардаги дуранг ҳеч нимани англатмайди", - дейди Салим Мустафоев.

- Сафарда ҳимоядан ўйнадинглар. Эртага ҳужумкор ўйин намойиш этасизларми?
- Эртага жавоб баҳси. Шу боис ҳар бир хато кечирилмайди. Тактикамизни ошкор қилишни истамайман.

- Жамоа пенальтилар сериясига тайёрми?
- Албатта.

- Ўтган сафар ҳам шу савол берилганди. "Бунёдкор" стадионида ОЧЛда кам гол урилади. "Ал Наср" билан ҳам 0:0 бўлганди...
- Эртага 0:0 бўлиб пенальтилар сериясида ютсак бундан хурсанд бўламан. Аммо ҳужумчиларимизга ишонаман. Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқовда имконият бўлса тўп киритишади ва ғалаба қозонамиз.

- Ўтган ўйинда айнан сизнинг қанотингиздан кўп ҳужум қилинди. Ўша футболчини ўргандингизми?

Салим Мустафоев: - Албатта учрашувдан кейин ўша ўйинни кўриб чиқдик. Рақибларни янада яхши ўргандик.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика