UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  2 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  6 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

Андрей Фёдоров: "Ўйиндан кўнглим тўлди" Янгиликлар

Андрей Фёдоров: "Ўйиндан кўнглим тўлди"

Олий лига 2-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Пахтакор"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Ғузордаги омадсиз стартдан тўғри хулосаларни чиқариб галдаги баҳсга хозирландик. Йигитлар ҳам ўйиннинг аҳамиятини жуда яхши билишганди. Баҳс кутилганидек оғир ва кескин курашларга бой ўтди. Натижани жанговор дуранг сифатида баҳолайман. Ўйиндан кўнглим тўлди.

Бугун хавфли вазиятлар кўп бўлмади. Чунки жамоаларнинг ҳимоя чизиғи яхши ўйнади. Шу сабабли голга тортадиган вазиятлар кам содир этилди. Ўз навбатида "Нефтчи"да ўйин сўнггига келиб ғалабани илиб кетиш учун вазият вужудга келди. Афсуски, бундан фойдала олмадик. Умумий қилиб айтганда, беллашув охирига келиб ғалабага анча яқин келганди.

Иккинчи бўлимда "Нефтчи" ўйинни бўшаштирди? Йўқ, бундай ҳисобламаган бўлардим. "Пахтакор" тўпни назорат қилиш борасида катта маҳорат эга жамоа ҳисобланади. Иккинчи таймда прессинг уюштириш жараёнида катта куч йўқотдик. Шунинг учун тезкор ҳужумларнинг сони камайди.

Анчадан бери бугунгидек кўп мухлис келмаганди. Ишқибозларга ташриф учун раҳмат деб қоламан. "Пахтакор"дек жиддий рақибга қарши ўйинда мухлисларнинг далдаси бизга жуда керак эди. Энди навбатдаги баҳсларга хозирлик кўришни бошлаймиз ва кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - деди Фёдоров.

"Нефтчи" матбуот хизмати


Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика