UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  29 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

"Андижон" - "Бунёдкор" шоу учрашувига таклиф этамиз Янгиликлар

"Андижон" - "Бунёдкор" шоу учрашувига таклиф этамиз

Бу йил биринчилик баҳсларини муваффақиятли ўтказган “Андижон” жамоасини яна кучлилар сафида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.
 Жамоамиз олий лигага қайтгани муносабати билан мавсумни байрамона руҳда якунлашни мақсад қилган. Шу боис 13 ноябрь куни “Андижон” жамоаси хайрия учрашувини ташкил этмоқда.

13 ноябрь куни андижонликлар мухлислар “Соғлом авлод” стадионида ажойиб ўйинга гувоҳи бўладилар. Олий лигага қайтган “Андижон” жамоаси шу куни Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони бўлган Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Таъкидлаш жоизки, миллий терма жамоага чақирилган футболчилардан ташқари “қалдирғочлар”нинг барча ўйинчилари Андижонга ташриф буюришади. Шу куни “Соғлом авлод” стадионида ҳақиқий футбол байрами бўлади. Соат 12:00 концерт тадбири бошланади. Шунингдек, Республика чемпионатида фахрли 2-ўрин соҳиби бўлган “Андижон” фахрийлар жамоаси “Андижанка” қизлар жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ҳам ўтказади. Хуллас, шу куни стадионга келган ишқибозлар асло зерикишмайди. “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги хайрия учрашувидан тушган маблағ жамоамиз ҳужумчиси Дмитрий Краевнинг даволаниши учун унинг ҳисоб рақибига ўтказилади.

13 ноябрь куни барча футбол мухлисларини “Соғлом авлод” стадионига чорлаймиз. Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув соат 14:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика