UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  1 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  25 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик” Янгиликлар

"Андижон" ярим ҳимоячиси: “Тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик”

“Андижон” Ўзбекистон Кубоги ярим финалида “Сурхон”ни пеналтилар сериясида 5:4 ҳисобида мағлуб этиб, тарихда биринчи марта финалга йўл олди.

Учрашувда захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирган футболчилардан бири ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуратов эса “Андижон” матбуот хизматига таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор, тарихий ғалаба билан бутун Андижон аҳлини табриклайман. Тарих яратганимиздан хурсандман. Бизга ишонганлар учун раҳмат. Клубимиз ҳомийидан вилоятимиз ҳокимигача катта миннатдорчилик билдирамиз. Чемпионатда 4 та ўйинда ютқазганимиз бироз қийинчилик туғдирди. Лекин ярим финалга яхши тайёргарлик кўргандик. Чунки ўзимиз ҳам тарих яратишимиз кераклигини билиб тургандик. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди. Энди насиб қилса финалда ҳам ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Унгача чемпионатда яна 3 та тур бор. Ўша учрашувларда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

- Асосий ва қўшимча вақтларда ҳисоб очилмагач, барчаси пеналтилар сериясида аниқланди. Ўша лаҳзаларда нималар хаёлингиздан ўтди?

- Тўғриси, ичичимдан ютишимизни билиб тургандим. Аслида биринчи таймни ўзида 3 та гол урсак бўларди. Майли, насиб. Ҳаммаси пеналтилар сериясига ёзилган экан. Шахром Самиев гол уролмаган пайтда ҳам кўнглим ютишимизни сезиб турганди. Худога шукр, юзимиз ёруғ бўлди ва ғалаба қозонди.

- Финалда “Навбаҳор” билан ўйин. Қайси рақибни кутгандингиз?

- Рости, қизиғи йўқ эди. Негаки, фақат ўз ўйинимиз ҳақида ўйлаётгандим. Уларга эътибор бермадим. Мухлисларимизни хурсанд қилиш биз учун энг асосийси эди.

- Насиб қилса, бу биринчи финалингиз...

- Ҳа, биринчи финалим. Бунгача 2018-йили “Локомотив” сафида Ўзбекистон чемпиони бўлганман. Шунингдек, про лига ғолибига ҳам айланганман. Худо хоҳласа, Кубок финалида ютиб, уни совринларим қаторига қўшиб қўйишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика