

Мазкур ўйин олдидан ҳар иккала жамоанинг расмий аъзолари иштирокида «Соғлом авлод» стадионининг анжуманлар залида ўзига хос тадбир бўлиб ўтди. Учрашув комиссари сифатида Андижонга келган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳакамлар департаменти бошлиғи Маъмур Саидқосимов беллашув бўлиб ўтадиган “Соғлом авлод” стадионини ўйинга кўрилаётган тайёргарлигини синчиклаб текшириб чиқди. Ўйинолди тадбирни ҳам Саидқосимовнинг ўзи ўтказди.


Унда ҳар иккала жамоанинг бир қатор масалалар бўйича аҳамият қаратиши керак бўлган ишларни айтиб ўтди. Бугунги учрашувда “Андижон” жамоаси кўк формада, “Навбаҳор” эса оқ-қизил рангли формада майдонга тушадиган бўлди.




