UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  346 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

«Андижон» - «Ҳоким кубоги-2017» ғолиби! Янгиликлар

«Андижон» - «Ҳоким кубоги-2017» ғолиби!

Аввал хабар берганимиздек, Андижонда бўлиб ўтаётган «Ҳоким кубоги-2017» турнирининг бугун якунига етди.

Ўн кун давомида ўтган чемпионат жуда ҳам қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтганини айтиш лозим. Ҳар бир ўйинга кўплаб мухлисларнинг ташрифи ҳам бунга мисол бўла олади.

Бугун финал учрашувида ишқибозлар  «Андижон» - «Истиқлол» тўқнашувига гувоҳ бўлди. Кутилганидек ўйин томошабоп ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Катта футбол байрамини соғиниб қолган мухлислар шу куни стадион трибунасини тўлдириб ўтишди ва севимли жамоасини ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб боришди.

Футболчилар бутун ўйин давомида ғолиблик астойдил курашиб, бор имкониятларини ишга солди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда мезбон ва меҳмон жамоа футболчиларида гол уриш учун имкониятлар бўлган эрсада якунда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Айтиш лозимки, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Истиқлол» мураббийлари дарвозабонларни алмаштириб, бу орқали пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрди.

Асосий дақиқаларда ҳисоб очилмагач, навбат пенальтилар сериясига етиб келди. «Истиқлол» дарвозабони Казбек Артиқбоев лотореяда битта тўпни қайтаришга эришган бўлса, «Андижон» посбони Баракатилло Исроилов икки бор 11 метрли тўпни қайтариб, жамоасининг ғолиб чиқишига ўз ҳиссасини қўшишга эришди. Шу тариқа финалда «Андижон» ғолиб чиқиб, ҳоким кубогини қўлга киритди. Учрашув якунлангач иштирокчи жамоалар мусобақа ташкилотчилари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек энг яхши футболчи номинация бўйича ҳам бир нечта ўйинчиларга эсталик совғалар топширилди. 


«АНДИЖОН» - «ИСТИҚЛОЛ» 0:0 (0:0). Пенальтилар серияси бўйича 5:4.

Абдулазиз Жўрабоев, 0:1. Абдурасул Комилов, 1:1. Давлатбек Ёрбеков, 1:2. Дилмурод Маҳмудов, 1:2. Ҳошим Шокиров, 1:3. Шаҳбоз Жумабоев, 2:3. Достон Бобожонов, 2:3. Алишер Абдувоҳидов, 3:3. Абдухолиқ Қурбонов, 3:4. Хондамир Юлдашев, 4:4. Ҳабибулло Буватоев, 4:4. Мадамин Маҳмудов, 5:4.

ҲАКАМЛАР:
Темур Тўхтасинов
Зиёдулло Абдураҳмонов
Хушнуд Суюнбоев.


«АНДИЖОН»:
12. Баракатилло Исроилов
8. Жаҳонгир Мақсудов
10. Бахтиёр Қосимов
15. Абдурасул Комилов
25. Муҳаммадюсуф Абдумажидов
26. Мансур Мақсудов
28. Мадамин Маҳмудов
32. Алишер Абдувоҳидов
34. Аброр Комилов
44. Дилмурод Маҳмудов
91. Алишер Тўхтасинов  (С).

ЗАХИРА:
30. Зуҳриддин Қаҳҳоров
6. Дилёр Расулов
17. Шаҳбоз Жумабоев
18. Фарруҳ Бекмуратов
19. Хондамир Юлдашев
55. Аҳрор Ўктамов
60. Хусниддин Хусниддинов.


«ИСТИҚЛОЛ»:
89. Дониёр Усмонов
2. Азиз Мадалиев
4. Хайрулло Мадаминов
5. Бобур Аминжонов
8. Алишер Файзуллаев
9. Шариф Мирзаев
11. Жамшид Ҳошимов
13. Абдухолиқ Қурбонов
14. Рустам Абдуҳамидов
16. Карим Мамадалиев
77. Ҳошим Шокиров.

ЗАХИРА:
12. Казбек Артиқбоев
3. Даврон Қорабоев
6. Абдулазиз Жўрабоев
10. Давлатбек Ёрбеков
15. Исроил Мухторалиев
17. Достон Бобожонов
19. Ҳабибулло Буватоев.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика