Андижон. «GM Uzbekistan Кубоги-2017». Гуруҳ ўйинлари якунига етди
11 дек 2017 15:07
Янгиликлар
Андижон. «GM Uzbekistan Кубоги-2017». Гуруҳ ўйинлари якунига етди
Аввал хабар берганимиздек, Андижон шаҳрида Ўзавтосаноат тизимидаги қўшма корхоналар ўртасида футбол бўйича «GM Uzbekistan Кубоги-2017» турнири бўлиб ўтмоқда.
Унда қўшма корхонадаги ишчи ходимлар ўзларини синаб кўрмоқда. Мазкур мусобақада жами 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боряпти. Ҳар бир жамоа сафида энг камида икки йилдан буён завод корхонасида ишлаб келаётган но профессионал футболчилар иштирок этаётганини қўшимча қилиш жоиз. Учрашувлар Шўрбулоқ ва Бўстон даҳасидаги ўйингоҳларда, ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўтказилмоқда. Ушбу мусобақани бевосита вилоят футбол федерацияси ўз назоратига олган ва ўйинлар юқори даражада ташкиллаштирилмоқда.
Ўтган ҳафатада гуруҳдаги ўйинлар якунига етди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди. Шунингдек ярим финалга йўл олган жамоалар номи ҳам аниқ бўлди.
Исломбек Рустамбеков.
Фикрлар