Анчелотти: "Зиданнинг сўзлари? Мураббийларда келажакни режалаштириш учун вақт йўқ"

Aslanov Jasurbek
12 апр 2017, 13:45
"Бавария" бош мураббийи Карло Анчелотти "Реал" устози Зинедин Зиданнинг сўзларига изоҳ берди.

Франциялик мутахассис жорий мавсум охирида жамоада қолиши ёки қолмаслиги ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтган эди. Шу билан бирга, Зидан жамоанинг мавсумолди тайёргарлиги учун режа тузмаганини айтди.

"Зиданнинг сўзлари? Мураббийларда келажакни режалаштириш учун вақт йўқ. Зиданни ҳурмат қиламан. Унинг "Реал"даги ишларидан мамнунман. Зидан ҳеч нарса айтмагани одатий ҳол" - дейди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS