Анчелотти Пике билан баҳслашув моҳиятини тушунтирди
13 янв 2022 21:56
Янгиликлар
Анчелотти Пике билан баҳслашув моҳиятини тушунтирди
"Барселона"га қарши Испания суперкубоги ярим финали якунланишига оз вақт қолганида Карло Анчелотти Жерар Пике билан баҳслашиб қолди.
Marca нашрининг мухбирлари италиялик мутахассис билан суҳбатлашиб, можаро сабабини аниқлашди. Маълум бўлишича, бу тортишув Пикенинг "ҳалол ўйин" спорт қоидаларига риоя қилмаслигидан келиб чиққан, рақиби жароҳат олганида испаниялик ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишни истамаган.
"Винисиус жароҳат олиб ётган пайтда ундан тўпни чиқариб юборишини сўрадим. У эса "Барселона" ҳеч қачон бундай қилмайди деб айтди", — изоҳ берди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда "Реал Мадрид" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, "қаймоқранглилар" финалда "Атлетико" – "Атлетик" жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар