Анчелотти: "Фақат аҳмоқ видеоассистент керак эмас деб ўйлайди"

Aslanov Jasurbek
30 окт 2017, 17:12
Италиялик мураббий Карло Анчелотти яна "Бавария"дан кетиши ҳамда футболдаги видеоассистентлар ҳақида гапирди.

"Бавария"да менинг ишимга бошқа ишонишмади. Иш учун бошқа жой қидираман, аммо ҳозир эмас. Ҳозирча мухлис сифатида футбол томоша қиляпман. Лойиҳа яратиб, хотиржам ишлашни истайман, бироқ бизнинг касбимизда тинчлик йўқ.

Видеоассистентларга тўхталадиган бўлсак, уни жуда кеч ишга туширишди. Аммо фақат аҳмоқ у керак эмас деб ўйлайди. Бу кўплаб муаммоларга ечим" - дейди Анчелотти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Radio Rai

Сўнгги янгиликлар

Барча ›