UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Зидан келишувга эришди  0 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  0 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  1 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  26 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  97 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  13 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  3

Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди? Янгиликлар

Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Бугун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада давом этаётган Жаҳон чемпионати чорак финал баҳсида Эронга қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз етакчи футболчиси Анасхон Раҳматов билан суҳбатлашдик.

- Эронга қарши тайёргарлик жуда яхши бўлмоқда, - дея гап бошлади Раҳматов. Уларнинг камчилиги ва кучли томонларини яна бир маротаба кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёргарликни олиб бордик. Эронга қарши ўтказилган аввалги баҳсларда ўзимизда хатолар кўп бўлган. Ўша камчиликларимизни бартараф қилиш устида ишладик.

- Мазкур ўйиндан нималар кутмоқдасиз?


- Аввалги интервьюларда айтиб ўтганимдек, бизни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Боз устига, Эрон билан нохуш анъанамиз бор. Бугунги ўйинда шунга барҳам бермоқчимиз. Халқимиз ва оила аъзоларимз бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, Эронни ҳам мағлубиятга учрата оламиз.

- Эрон жамоаси билан Таиландда ўтказилган турнирда ўзаро тўқнаш келгандингиз. Ўша вақтдаги билан ҳозирги Эрон ўртасида қандайдир фарқ борми?


- Бу терма жамоа ҳар доим кучли бўлиб келган. Таиландда ўтказилган мусобақада асосий таркибнинг 2-3 нафар футболчиси иштирок этмаганди. Жаҳон чемпионатига эса асосий таркиб олиб келинган. Ҳозирги Эрон кучли деб ўйлайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика