UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  0 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   9 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  5 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9

Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди? Янгиликлар

Анасхон Раҳматов Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?

Бугун, Ўзбекистон футзал терма жамоаси Литвада давом этаётган Жаҳон чемпионати чорак финал баҳсида Эронга қарши майдонга тушади.

Мазкур ўйин олдидан терма жамоамиз етакчи футболчиси Анасхон Раҳматов билан суҳбатлашдик.

- Эронга қарши тайёргарлик жуда яхши бўлмоқда, - дея гап бошлади Раҳматов. Уларнинг камчилиги ва кучли томонларини яна бир маротаба кўриб чиқдик ва шунга яраша тайёргарликни олиб бордик. Эронга қарши ўтказилган аввалги баҳсларда ўзимизда хатолар кўп бўлган. Ўша камчиликларимизни бартараф қилиш устида ишладик.

- Мазкур ўйиндан нималар кутмоқдасиз?


- Аввалги интервьюларда айтиб ўтганимдек, бизни фақат ва фақат ғалаба қониқтиради. Боз устига, Эрон билан нохуш анъанамиз бор. Бугунги ўйинда шунга барҳам бермоқчимиз. Халқимиз ва оила аъзоларимз бизни қўллаб-қувватлашда давом этишса, Эронни ҳам мағлубиятга учрата оламиз.

- Эрон жамоаси билан Таиландда ўтказилган турнирда ўзаро тўқнаш келгандингиз. Ўша вақтдаги билан ҳозирги Эрон ўртасида қандайдир фарқ борми?


- Бу терма жамоа ҳар доим кучли бўлиб келган. Таиландда ўтказилган мусобақада асосий таркибнинг 2-3 нафар футболчиси иштирок этмаганди. Жаҳон чемпионатига эса асосий таркиб олиб келинган. Ҳозирги Эрон кучли деб ўйлайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика