UZ

Сўнгги янгиликлар

14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  3 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  11 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди Янгиликлар

Ана холос, "Бухоро" кетма-кет 6та ўйинда ютқазди

Теглар :  Бухоро
Суперлиганинг биринчи босқичида ҳарақалай яхши иштирок этган "Бухоро" иккинчи босқичда умуман ўзини кўрсата олмаяпти.

Жамоа кеча сафарда "Навбаҳор" меҳмони бўлиб яна мағлубиятга учради. Яна дейишимизнинг боиси, "Бухоро" биринчи босқичда ҳам Намангандан мағлубият билан қайтганди. Жамоа кеча 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг "Бухоро"нинг кетма-кет мағлубиятлари сони қаторасига 6та ўйинга етди. Ҳа, шундай. "Бухоро" мана олтита ўйиндирки фақат мағлуб бўлмоқда.

Жамоа охирги марта 12 август куни ўз майдонида "Металлург" устидан 2:1 ҳисобида зафар қучганди. Шундан сўнг Улуғбек Бақоев шогирдлари биринчи босқичнинг охирги иккита турида ютқазиб қўйишди: сафарда "Навбаҳор" ва уйда "Локомотив" билан кечган баҳсларда.

Кейин иккинчи босқич бошланди ва "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси давом этди. "Бунёдкор"га қарши 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган "Бухоро" кейинги турларда "Пахтакор", "Локомотив" ва "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. Ҳозир "Бухоро"нинг омади шундаки, жамоа ҳамма ўйинларни ютқазган тақдирда ҳам 7-ўринга тушиб кетмайди. Йўқса жамоа анча ҳаракатга тушиб қолган бўларди.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика