UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  0 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  7 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  1 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  2 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  8 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  6 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  8 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  3 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  8 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  9

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото) Янгиликлар

Ана сизга “Қизилқум”ни олий лигада олиб қолган йигитча! (фото)

Кеча олий лигамизда охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Чемпион ким бўлиши ҳам, олий лигадан тушиб кетадиган иккинчи жамоа номи ҳам кеча маълум бўлди.
Агар кеча “Гулистон” ўз майдонида “Қизилқум”ни мағлуб этганида жамоа шубҳасиз олий лигада қолган бўларди. Чунки “Гулистон” очколари сонини 23та етказиб олар, “Қизилқум” эса 22 очко билан биринчи лигага равона бўларди.

Лекин амалда бундай бўлиб чиқмади. Жудаям шиддатли кечган беллашувда “Қизилқум” ўта қийинчилик билан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам сафардаги ҳар уччала голга Зафар Тўраев деган футболчи муаллифлик қилганини айтмайсизми.

Фараз қилинг, шу куни меҳмонлар сафида Зафар Тўраев бўлмаганида “Қизилқум” зафар қуча олармиди? Йўқ, албатта. Ахир бизда бирорта жамоанинг илҳоми келиб яхши ўйнаши учун таркибда Илҳом, зафар қучиши учун эса Зафар деган йигитлар бўлиши кераклиги ҳаммага ойдин-ку.

Зафар Тўраев – “маладес”. У биринчи даврани “Олмалиқ”да ўтказиб, майдонда кўп ҳам кўриниш бермади. Бошқача айтганда, ўз даври келишини жимгина кутди. Айтганча, шу йилнинг 1 июль куни 23 ёшни қарши олган “Гаттузо” (уни жамоадошлари шундай деб чақиришади) 2011 йил олий лигада дебют қилган. У 2011-2012 йилларда “Олмалиқ” сафида 16та ўйин ўтказиб бирорта гол ура олмаганди.

Зафаржон бу йил ҳам биринчи даврани қардон жамоасида бошлади ва тўртта учрашувда майдонга тушди. Кейин эса иккинчи давра арафасида Навоийга йўл олди. У “Қизилқум” таркибида 12та ўйинда иштирок этиб, бешта голнинг муаллифига айланди. “Шўртан” ва “Олмалиқ”қа биттадан гол урган бўлса, мана энди қарабсизки охирги турга келиб “Гулистон” дарвозасини уч бор ишғол қилди. Унинг 53, 57 ва 66-дақиқаларда урган голлари жамоасига ғалаба келтирди.

Ана энди Зафар Тўраевнинг ошиғи олчи деяверинг. Энди уни кўчаларда ҳамма танийди. Айниқса, зарафшонликлар уни бошларига кўтариб юриши табиий ҳол. Чунки жамоани олий лигада қолишини таъминлаш ҳам мардлик саналади. Энди бу футболчи “Қизилқум” билан “Олмалиқ” ўртасида талаш бўлса ажаб эмас. Балли, Зафар! Доимо омадингни берсин!   

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика