"Амстердам Арена"га Круифф номи берилиши мумкин
25 мар 2016 13:45
Янгиликлар
"Амстердам Арена"га Круифф номи берилиши мумкин
"Аякс" ва Голландия терма жамоасининг уй стадионига голландиялик афсонавий футболчи Йохан Круифф номи берилиши мумкин.
Амстердам раҳбарлари ушбу ғоя борасида собиқ футболчининг ўлимидан сўнг бош қотира бошлашди. Ушбу фикр газета ва мухлисларга ҳам ёқиб тушди. Шаҳарда стадионни номини ўзгартириш борасида сайлов бўлиши мумкин.
Круифф 24 март куни 69 ёшида вафот этди. Футболчининг ўлимига ўпка раки сабаб бўлди. Круиффнинг оғир ҳасталиги 20 октябрь куни Барселонадаги тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлди.
Фикрлар