"Реал" президенти Перес Круифф ёдгорлигига ташриф буюрди
26 мар 2016 18:14
Янгиликлар
"Реал" президенти Перес Круифф ёдгорлигига ташриф буюрди
Флорентино Перес бошчилигидаги "Реал" делегацияси 24 март куни вафот этган "Барселона" собиқ футболчиси ва мураббийи Йохан Круифф ёдгорлигига ташриф буюрди.
Ушбу ёдгорлик бугун "Камп Ноу" стадионида очилди.
"Бу қайғули кун. Ҳеч қачон бизни тарк этиши керак бўлмаган футболчилар бор ва улардан бири Йохан Круифф эди.
У "Барселона" тарихини ва нафақат испан, жаҳон футболини ўзгартирди" - дейди "Қироллик клуби" президенти.
Фикрлар