Гвардиола: "Круиффни учратмагунимча футбол ҳақида ҳеч нарса билмас эдим"

Aslanov Jasurbek
25 мар 2016, 18:45
"Барселона" собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Бавария"ни бошқараётган Хосеп Гвардиола Каталония клуби ва Голландия терма жамоаси афсонаси Йохан Круифф ҳақида фикр билдирди.

"Круиффни учратмагунимча футбол ҳақида ҳеч нарса билмас эдим. У доимо ўйинни бошқариш, майдонда устунлик қилиш муҳимлигини билар эди. Ўша пайт унинг издошлари кўпайди. У доимо ўз ғояларига ишонарди.

Йоханни қўлга киритган совринлар билан эмас, футболни ўзгартиргани, "Аякс", "Барселона" ва Голландия қандай жамоага айлангани билан ёдга олишади. У буюк ўқитувчи эди ва Круиффсиз ҳеч нарсага эришмаган бўлардим" - дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sport