"Аякс" ўз стадиони номини ўзгартиради

Aslanov Jasurbek
5 апр 2018, 18:48
"Аякс" келаси мавсумда ўз стадионини жамоа собиқ футболчиси Йохан Круифф номига ўзгартиради.

Айни дамда "Аякс" стадионининг номи "Амстердам Арена". Келаси мавсумдан бошлаб ушбу арена "Йохан Круифф Арена" деб аталади. 25 апрель, куни афсонавий футболчи ва мураббийнинг туғилган кунида клуб логотипининг янгиланган кўриниши тақдим этилади.

Круифф 2016 йилнинг 24 мартида 68 ёшда вафот этган эди. У "Аякс, "Барселона" ва Голландия терма жамоасида тўп тепган. Круифф фаолиятини якунлаганидан сўнг икки жамоани шуғуллантиришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›