Алвес: "Агар Месси фаолиятини "Барселона"да якунласа ажойиб бўларди"
19 янв 2022 21:43
Янгиликлар
Алвес: "Агар Месси фаолиятини "Барселона"да якунласа ажойиб бўларди"
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Дани Алвес Лионель Мессининг "кўк-анорранглилар" лагерига қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Бразилиялик футболчининг фикрича, бу Лео учун ажойиб совға бўларди.
"Агар у фаолиятини "Барселона"да якунласа, жуда соз бўларди. Ўйлайманки, бу Месси учун ўзгача совға бўларди", - дейди Алвес.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ёзида Месси эркин агент сифатида "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтганди. Аргентиналик футболчи янги клуби сафида Лига 1'да 11 та ўйин ўтказиб, битта гол урган ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Аввалроқ Мессининг мавсум охирида Парижни тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
Фикрлар