UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  0 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  26 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9

Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди Янгиликлар

Хави Алонсо машғулотни ўтказиб юборгани учун Азмунни жамоадан четлатди

Сердар Азмун "Байер" билан ишлашдан четлаштирилди.

Леверкузенликлар ҳужумчиси ҳеч кимни огоҳлантирмасдан жамоанинг мавсумолди биринчи машғулотини ўтказиб юборди. Ташриф буюрмаганини у ўзини ёмон ҳис қилгани билан изоҳлади.

Шундан сўнг, "Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо эронлик футболчини жамоа билан ишлашдан четлатди. Азмун индивидуал дастур бўйича машғулот ўтказади.

Машғулотларни ўтказиб юбориш футболчининг дисквалификациясига ягона сабаб бўлмади. Таъкидланишича, у клуб лагерига жисмоний ҳолати яхши бўлмаган ҳолатда келган.

Қайд этилишича, Сердарга "Севилья" қизиқиш билдирмоқда. Испанияликлар трансфердан кўра ижарага олиш вариантини афзал кўришмоқда.

Ўтган мавсумда Азмун "Рома"да ижара асосида ўйнади. Унинг ҳисобида А Серияда 23 та ўйинда 3 та гол мавжуд эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика