

Данильо Дуки 27-дақиқадаги голи билан "Унион"нинг майдондаги устунлигини ҳисобга кўчирди. Аммо, "Бавария" ярим ҳимоячиси Луис Диас ақлбовар қилмас голи билан ҳисобни тенглаштирди. Дуки 83-дақиқада яна катта саҳнага чиқди. "Бавария" эса 90+3 да Харри Кейннинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.


"Байер" биринчи бўлимдаёқ ҳисобни 5:0 кўринишига келтирган эди (якуний ҳисоб — 6:0). Голларга Патрик Шик (дубль), Жонас Хофманн, Эрнест Поку ва Ибраҳим Маза (дубль) муаллифлик қилди.


Карни Чуквуэмека 64-дақиқада дортмундликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Мезбонлар ўйинчиси Рансфорд Кенигсдорффер 90+7 дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, якуний ҳисоб дуранг бўлишини таъминлади.





