

"Доимо ўз қобилиятларимга ишонганман ва "Тоттенхэм"да ўзимни кўрсата олишимни билганман.Жамоамизни ёшлар билан фаол ишлаётган Маурисио Почеттино бошқармоқда. Бу жорий мавсумдан кўриниб турибди. Йигитлар жуда иқтидорли ва уларнинг ҳар бири асосий таркиб учун курашишмоқда. Мавсум жуда ажойиб ўтяпти ва тўғрисини айтадиган бўлсам ҳаммаси бунчалик тез амалга ошишини кутмагандим. Ўзимни "Арсенал"да тасаввур қила оламанми? Ундан кўра бутсамни михга илганим яхши" - дейди Алли.



