Алиссон – «Мадрид» учун энг яхши вариант! Нега?

Omonjon To`xtamirzayev
28 мар 2018, 18:02
“Қаймоқранглилар” бор эътиборини бразилиялик дарвозабон трансферига қаратса ҳам бўлаверади.

Узоқ вақтдан бери “Манчестер Юнайтед” ва Лондоннинг “Челси” киперлари Давид Де Хеа ва Тибо Куртуани қайта-қайта Мадридга кўчиб ўтиши ҳақида айтилди, аммо... Улар ҳамон ўз клублари сафида ва “қаймоқранглилар” таркибини “Рома”нинг биринчи рақамли посбони Алиссон Бекер билан кучайтириши ҳақиқатга яқинроқдек кўринмоқда.

Қанчалик ҳаракат қилмасин Кейлор Навас мухлислар ва клубдагилар ишончига кира олмади. Омадли ўйинлардан сўнг мақтаганлар ҳам, биринчи омадсиз ўйин ўтиши биланоқ яна “эски мавзуни” қўзғай бошламоқда. Де Хеа трансфери амалга ошишига бир қадам қолганда, техника панд бердими, ё яна бир нима, хуллас, кипер ҳамон туманли альбионда. Бильбаонинг “Атлетик” клуби посбони Кепа Аррисабалага сотиб олинишини эса бош мураббий Зинедин Зидан хоҳламади.

Моддий томонлама ҳам Алиссон варианти Куртуа ёки Де Хеадан маъқулроқдек.

Иккиланиб турганларнинг умидини яқинла ўз интервьюси билан “Қизил иблислар” устози Жозе Моуринью буткул узиб қўя қолди. Тибо Куртуа эса очиқчасига камида кейинги мавсумда ҳам “Челси" таркибида қолишини айтиб ўтди.

Инглизлардан дарвозабонларини олиб қўйиш 100 миллиондан арзонга тушмаслиги аниқ. Римликларни эса “борига-барака” деб, 50-60 млн еврога кўндириб юборса бўлади чоғи.

Эътиборлиси, бу трансфердан ҳар икки клуб фойда кўради. “Реал Мадрид” кучли дарвозабонга эга бўлса, “Ромы” 2016 йил “Интернасьонал”дан 7,5 млн еврога олган дарвозабонини 8-9 баробар қимматга сотиб юборади.


Нозима Зарипова таржима қилди 

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›