Алексис келажаги борасида бир қарорга келди
30 июн 2017 18:14
Янгиликлар
Алексис келажаги борасида бир қарорга келди
"Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини қаерда давом эттиришини билади.
Футболчининг "тўпчилар" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади. Санчес айни дамда Россияда ва Германияга қарши бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубоги финал баҳси учун Чили терма жамоаси билан тайёргарлик кўрмоқда.
"Ҳозир Конфедерациялар Кубогига эътибор қаратганман. Турнир якунланганидан сўнг, қолишим ёки кетишимни айтаман. Бир қарорга келдим, бироқ ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман" - дейди Алексис.
Олдинроқ 28 ёшли чилилик "Бавария" қизиқишлари доирасида эканлиги эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар