UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

Алексей Евстафеев: "Осиё чемпионатига ўз олдимизга максимал вазифаларни қўйган ҳолда кетяпмиз" Янгиликлар

Алексей Евстафеев: "Осиё чемпионатига ўз олдимизга максимал вазифаларни қўйган ҳолда кетяпмиз"

Ўзбекистон ёшлар (U-22) терма жамоаси Дубайга учиб кетишидан олдин мухбиримиз жамоа катта мураббийи Алексей Евстафеевдан қисқа интервью олди.
Алексей Евстафеев, терма жамоа катта мураббийи: Тайёргарлик кўриш учун жуда кам вақт бўлди. Об-ҳаво ҳам кўнгилдагидек машғулот ўтказишимиз учун имконият бермади. Ўйлайманки, БААдаги бир ҳафталик ўқув-машғулот йиғини чоғида тайёргарликни маромига етказиб оламиз. Таркибдаги футболчиларнинг бари профессионал. Ўз зиммаларига юклатилган масъулиятли вазифани шараф билан уддалашади. Биз мураббийлар йигитларга ишонамиз. Осиё чемпионатига ўз олдимизга максимал вазифаларни қўйган ҳолда кетяпмиз. Мақсадсиз мусобақага бориш бу мантиқсизлик бўларди. Боз устига, таркибимиз жуда кучли. Очиғи, рақибларимиз ҳақида жуда кам маълумотга эгамиз. Шуниси аниқки, улар анчадан бери осиё чемпионатига тайёргарлик кўришяпти. Бундан фаҳмлаш мумкинки, уччала рақибимиз ҳам Уммонга шунчаки қатнашиб кетиш учун келмаяпти.

Камолиддин Алимов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика