Александр Хомяков: "Натижа ғалаба келтирса, бу - ёқимли, бироқ ўйинимиздан мутлақо қониқмадим"
		
		06 апр 21:21
        Янгиликлар	
	 
				 
				Александр Хомяков: "Натижа ғалаба келтирса, бу - ёқимли, бироқ ўйинимиздан мутлақо қониқмадим"
Ўйин ҳақида
- Ўйин осон ўтмади. Қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга рахмат. Менда кўрсатаётган ўйинимиз бўйича норозилик бор. Иккинчи бўлимда деярли футбол ўйнамадик. Бундай ўйин билан кейинги турларда ғалаба қозониб бўлмайди. Негадир бир руҳан тайёр бўлмаётгандекмиз.
- Демак сиз жамоа кўрсатган футболдан норозисиз. Натижаданчи?
- Натижа ғалаба келтирадиган бўлса, албатта ёқимли. Бироқ, бугун кўрсатган ўйинимиздан мутлақо норозиман, умуман қониқмадим. Айниқса, иккинчи бўлимда кўрсатган футболимизни оқлаб бўлмайди.
- Захирадан қўшилган футболчилар ўзларини оқлашдими?
- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади. Захира орқали ўйинни кучайтиришга уриндик, бироқ самара келтирмади. Агрессив футбол кўрсата олмадик, қанотларимиз ҳам кўнгилдагидек ишламади.
- Танаффусда футбрлчиларга ўйинни ўзгартириш бўйича кўрсатмалар бердингизми?
- Бугун ўз кучимизни ҳар томонлама исботлаб қўйишимиз мумкин эди. Хулосалар чиқарамиз, камчиликлар устида ишлаймиз. Танаффусда агрессив футбол ўйнашимиз ҳақида тушунтирдим.
- "Машъал" иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришини кутганмидингиз?
- Мағлубиятга учраётган томон ўйинни кучайтиришга интилади. Майдон марказида устунликни бой бермасдан тўп назоратини қўлга олганимизда барчаси бошқача бўларди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар