UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  1 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  3 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  23 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

Александр Хомяков: "Легионерлар билан хайрлашиш режамизда йўқ" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Легионерлар билан хайрлашиш режамизда йўқ"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Ўйин тўлиқ режамиздаги каби ўтди дея олмайман. Ғалаба қозониш яхши албатта, лекин ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилмадим. Ҳужумда ва тўп назоратида бизга аниқлик етишмаган холатлар учраб турди. Бугунги ўйинда ўйин амалиёти камроқ бўлган футболчилар таркибимизда бор эди.

- "Машъал" легионерлардан бири билан хайрлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Сиз жамоангиздаги легионерлар фаолиятидан қониқиш ҳосил қилаяпсизми?


- Бизда легионерлар билан хайрлашиш режаси йўқ. Барча футболчилар мавсум давомида бизга керак. Айрим футболчиларни кўрсаётган ўйини кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Лекин улар футбол учрашувлари давомида кучайиб боришади, ўйин амалиёти уларни янада кучли қилади.

- Гарчи бугун "Машъал" ғалабага эришган бўлса ҳам ўз уйида иккинчи жамоа сифатида ҳаракатланди. Бунга муносабатингиз қандай?


- Айтиб ўтдим, бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Энг муҳими бугунги ўйинда баъзи режаларимиз амалга ошди. Бизга ҳужумда аниқлик етишмаган холатлар учради. Худди шу каби вазиятлар рақибда ҳам кўринди.

- "Машъал"да узоқ масофадан дарвозага зарба йўллайдиган футболчи кўринмаяпти...


- Бугун кўрган бўлсангиз Қўзиев бир неча бор узоқдан рақиб дарвозасига зарба йўллади. Бундай футболчилар бизда бор. Энг муҳими натижага эришдик, ғалаба билан барчани табриклайман.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика