UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Ман Сити" "Энфилд"да ўзаро баҳс олиб бормоқда, Ҳусанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  36 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  6 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Александр Хомяков: "Ҳаммаси режамиз бўйича кетди" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ҳаммаси режамиз бўйича кетди"

"Металлург" устидан қозонилган йирик ғалабадан (5:0) сўнг "Андижон" устози Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Александр Хомяков: "Ишончли ғалабага эришдик, етарлича гол уришга муваффақ бўлдик. Ўйиндан кўнглим тўлди. Йигитлар яхши таассурот қолдиришди. Тактика бўйича тўғри ўйнадик. Осон бўлди дея олмайман, "Металлург"нинг кучли ва кучсиз томонлари бор. Тезкор гол урганимиз бизга катта фойда берди. Футболчилар кўрсатмаларимни аниқ бажаришди. Бу ғалабани мухлисларга бағишлаймиз.

- Бугунги баҳсда йирик ҳисобдаги ғалаба бўлишини кутганмидингиз?

- Доимо ғалабани мақсад қиламиз. Катта эътибор ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида қаратилган эди, шу вақт ичида гол уришга ҳаракат қилгандик ва буни уддаладик. Ҳаммаси режамиз бўйича кетди.

- Рубин Хебай ҳақида нима дея оласиз?

- Бугун йигитлар у учун ўйнашди, у йигитлар учун ўйнади. Хебайни ажратиб кўрсатсам бўлади. Унинг ўйини ўхшади ва бундан хурсандман. Барча футболчилардан кўнглим тўлди.

- "Андижон" қачон ўз стадионида ўйнайди?

- Бу борада аниқ жавоб бера олмайман. Стадионда ишлар кетяпти, биз ҳам тезроқ ўз аренамизда ўйнашни хоҳлаймиз. Май охирида дейишганди. Андижонда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши янада кучли бўлади, аммо ҳозир ҳам улар борини бериб бизни олдинга чорлашмоқда.

- "Металлург" сўнгги турда АГМКни ютди, аммо бугун мағлуб бўлди...

- Ҳар бир жамоани кучли ва кучсиз томонлари бор. "Металлург" ёмон жамоа эмас, улар ҳали кўпчиликнинг "қонини ичади".


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика