UZ

Сўнгги янгиликлар

17:44Неймар "Ал Ҳилол"нинг чемпионлигидан сўнг мухлисларга мурожаат қилди  0 17:19ПРЕВЬЮ. Бабаян бу сафар Бошковични мағлуб эта оладими?  2 17:12Анчелотти 2022 йил "Реал" чемпионлик парадидаги тамаки ва кўзойнак билан тушган суратини такрорлади  3 16:34"Хольштайн" ўз тарихида илк бор Бундеслигада иштирок этади  6 16:01Кроос "Реал"да яна бир йил қоладими?  1 15:37Бортида Отабек Шукуров бўлган самолётни чақмоқ урди  3 15:15"Барселона" ёзда Роберт Левандовски билан хайрлашадими?  3 14:44"Реал"нинг 2025 йилнинг ёзидаги бош мақсади маълум  12 14:18"Реал"га клуб базасида Ла Лига чемпионлик кубогини топширишди. Жамоа бугун 36-титулини нишонлайди  8 13:40ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Андижон" жамоаларининг ўзаро юбилей 50-ўйинида кимнинг қўли баланд келади?  11 13:20"Бавария"нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ. Жамоа олдин у билан ЕЧЛни ютган  5 12:53Анчелотти ЕЧЛ финали олдидан Лунин ва Куртуага мурожаат қилди  11 12:26"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин  2 12:01"Милан" 50 млн евролик трансферни амалга оширмоқчи  2 11:38Мбаппедан сўнг уч карра ЕЧЛ соҳиби ҳам ПСЖдан кетишини эълон қилди  6

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида Янгиликлар

Александр Стоймирович — "Локомотив" таклифи, жароҳатлар, кўп жамоа алмаштириши ва янги клубида кимлар ёрдам бериши ҳақида

Бу йил Суперлигага қайтган "Локомотив" янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.

Жамоа таркиби кучайтирилишдан ташқари мураббийлар штаби ҳам янгича кўриниш олмоқда. Аввал хабар берганимиздек, "темирйўлчилар"ни сербиялик мутахассис Александр Стоймирович қабул қилиб олади. "Локомотив" Стоймирович учун Ўзбекистондаги тўртинчи жамоа бўлади. 

- Ўзбекистондаги 3та жамоа билан 3 хил натижа. Мавсум ҳали якунига етмади ва ОКМКда медаллар учун имконият бор. Умуман Олмалиқдаги биринчи мавсум аввалгиларидан фарқ қилдими?
- Яна бир мавсум деярли якунига етай деб қолди. Ўзбекистондаги учинчи мавсумим. Ҳар ҳолда енгил ўтгани йўқ. Ўзбекистон кубоги финалига қадар етиб бордик. Жароҳатлар, натижаларга келсак, жамоа 3та мусобақада ўйнашга истаймизми ёки йўқ қийналди. ОЧЛда ҳам осон бўлмаяпти. Футболда бундай вазиятлар бўлиб туради ва табиий қараш керак. Суперлиганинг сўнгги туридан сўнг мавсум муваффақиятли ёки аксинча ўтгани ҳақида тўлиқ хулоса қилиш мумкин.

- Ҳар мавсумда жамоа алмаштираётганингиз ниманинг белгиси?
- Бунга сабаб ўзимга бўлган янги чақирув, деб биламан. Мен бир жойда кўп ишласам ўсишдан тўхтаб қоламан. Инсон ўз ишидан қониқса, ривожланмайди. Менинг ўз мақсадим бор ва бу борада ҳаракат қиляпман.

- Мавсум охирига келиб ОКМК ва бошқа жамоаларда жароҳатлар, жисмоний ҳолатдаги камчиликлар юзага чиқа бошлади. Бу жараённи мавсумга тўғри тақсимламасликданми?
- Бошқа жамоаларда нима бўлаётганини гапиришни истамайман. Чунки бошқа жамоа мураббийига бу ҳақида фикр билдириш нотўғри. Уларда бунга масъул жавобгар шахслар бор. Бу муаммони чуқур ўрганиб чиқиш керак. Жароҳатлар ҳақида инструктор сифатида ўқитиш давомида кўп гапириб келаман.

 

- Сизнингча жисмоний юкламани қандай ва қайси пайтда бериш керак? Камайтириш ёки қўшиш жараёни қандай? Суперлигада қайси жамоа бу тарафлама яхши таассурот қолдирди?
- Ҳар бир жамоада ўзининг штаби бўлади ва бош мураббийи бор. Улар мақсад қўяди ва шу йўлда ҳаракат қилишади. Машғулотлар жараёни ишлаб чиқилади. "Сурхон" жамоаси жисмоний томонлама менга ёқди. Бу футболчиларнинг генетик, физик, специфик ҳолатига боғлиқ. Ўзбек футболига катта тезлик етишмайди. Спринтирлик сифатлар камлик қилади. Спринт  югуриш муҳим. Ҳар бир футболчи ўз позициясида қанча масофа босиб ўтганлиги каби факторлар бор. Бу жараённи ҳам таҳлил қилиш лозим.

- "Локомотив"да энди бошқа функцияда ишлайсиз яъни бош мураббий лавозимида.
- Клуб билан шартнома имзолашга яқин турибман. Аммо ҳали юз фоиз аниқ эмас.

- Атрофингизга қандай мутахассисларни жамлашни режалаштиргансиз?
- Жамоага келсам сербиялик ёрдамчим бўлади. Қолган мураббийлар ўзбеклар. Лекин ҳеч нарса аниқ бўлгани йўқ.

- Маълумки, Суперлигада мураббийдан Про лицензияси талаб қилинади. Сизда бу борада муаммо бўлмайдими?
- Менда Про лицензияси билан муаммо йўқ. Албатта, Про лицензиясини оламан.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика