"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин
12 май 2024 12:26
Янгиликлар


"Пахтакор-79" жамоаси Биринчи лигадан четлаштирилди, клуб ўйинчилари лиганинг исталган бошқа жамоасига ўтишлари мумкин
Аввалроқ Лига "Пахтакор-79" минимал талабларни бажариши учун ўз ёрдамини тақдим этгани ҳамда етарлича имконият бергани ҳақида маълум қилинганди.
Шунга қарамай, "Пахтакор-79" жамоасининг хорижлик инвестори Ўзбекистон қонунчилиги асосида фаолият олиб боришни эплай олмади. Мавжуд ҳолатни инобатга олиб, Лига жамоани Биринчи лига ўйинларидан четлаштиришга қарор қилди.
Мавсум аввалида "Пахтакор-79" билан шартнома имзолаган футболчилар Биринчи лиганинг исталган бошқа жамоасида фаолиятини давом эттириши мумкин. Уларнинг эҳтимолий янги шартномаси ёки келишув битими истисно тариқасида Лига рўйхатидан ўтказиб берилади.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар