UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  5 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  7 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  18 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" Янгиликлар

Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" (4:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Навбаҳор" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Кўрдингиз, ўйиннинг биринчи бўлими давомида қийинчиликларга дуч келдик. Иккинчи бўлимда ўйинимиз янада кучайди, жараённи назорат қила бошладик. Тўғриси, Наманганга келган ҳар бир жамоа ҳимоявий услубни танлайди. 

- Фаррух Сайфиевни ярим ҳимояда синаб кўраётганингизга сабаб Иброҳим Йўлдошевга ўйин амалиёти бериш туфайлими?

- Фаррух билан ҳозиргина шу масалада гаплашдик. Сайфиев универсал футболчи, аввал ҳимоя марказида ҳам ўйнаган. Мавжуд таркибдан келиб чиқиб уни турли нуқталарда синаб кўраяпмиз, ўзини ёмон кўрсатмаяпти.

- Русланбек Жиянов кўрсатаётган ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Жиянов иқтидорли ва келажаги порлоқ футболчи. Биз уни Осиё кубогидан қайтганидан сўнг шифокор кўригидан ўтказдик ва таркибга киритдик. Курашувчан характери бор. Имкониятдан фойдаланиб Ўзбекистон аҳлини олимпиада йўлланмаси билан табриклайман.


Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика