UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Барселона" Луис Диасга кўз тикди  0 19:34"Селтик" "Ливерпуль" дарвозабони билан шартнома имзоламоқчи  0 19:20ЖЧ-2026: Ўзбекистон - Туркманистон 2:1 (Матнли трансляция)  94 19:08ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Гонконг майдонида ғалаба қозонди, Меҳди Таремидан хет-трик!  6 18:39"Челси" "Эвертон" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  1 18:14Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионига етиб келди. Кайфият аъло!  6 17:38Туркманистонга қарши ўйинни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради  6 17:17Германия терма жамоаси хавбеки Евро-2024да ўйнамайди  0 16:41Алексей Евстафеев, Тошкентдаги тўқнашув қаҳрамони ва "Хоразм" дарвозабони - Про лига 11-тур лауреатлари  0 16:35Бугун Фарруҳ Сайфиев майдонга тушмайди  19 16:11Марко Николич — ЦСКА бош мураббийи!  3 15:45"Барселона" "Реал Сосьедад" хавбекига қизиқиш билдирмоқда  1 15:18Ўзбекистон – Туркманистон учрашувини кимлар шарҳлайди?  40 14:56​Расман: "Ницца" "Ланс" устози билан шартнома имзолаганини эълон қилди  4 14:40Бундеслига 2 жамоаси "Бавария" дарвозабонини сотиб олмоқчи  1

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади" Янгиликлар

Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"

Ўзбекистон Кубоги 3-тури доирасида "Қизилқум"га мағлуб бўлган "Локомотив" катта мураббийи Александр Стоймирович матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинга қадар бир қанча муаммоларга дуч келдик. Асосий таркибнинг 4 нафар футболчиси сафдан чиқди, шуларнинг 3 нафарида жароҳат бўлган бўлса, ўтган ўйинда Турдиалиев қизил карточка олди. Шу сабабли асосий таркибни аниқлаб олиш қийин бўлди. Ҳеч қандай баҳонамиз йўқ, ҳаттоки дуранг ҳам бизни гуруҳдан олиб чиққан бўларди. "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйиндан кейин барчасини бой бериб бўлгандик деб ўйлайман. Энди бизни чемпионатдаги оғир тақвим кутиб турибди, аввалига Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлсак, кейин ўз майдонимизда ОКМКни қабул қиламиз. Таркибда ўзгаришлар бўлиши қийин, чунки футболчилар кўп эмас. Захирада асосан ёшлар ўтирибди. Улар ҳали бундай даражадаги ўйинларда ўйнашга тайёр эмас. Шу сабабли бир таркиб билан 90 дақиқа курашишга тўғри келди. Бир қанча вазиятлар бўлди, ўйинни назорат қилиб турдик. Биринчи бўлимда Сардор Абдунабиевда яхши вазият бўлди, иккинчи бўлимда эса иккинчи яхши зарбалар бердик. Яна бир бор қўпол хатодан кейин гол ўтказиб юбордик. Бу ушбу мавсумдаги 6 голни қўпол хатолардан кейин қўйиб юбордик, бунинг ҳаммаси футбол. Бунақаси бўлиб туради. Лекин бу гуруҳдан чиқишимиз керак эди. Энди чемпионатга бор эътиборимизни қаратамиз. Чемпионатни анчагина кутиб қолдик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати, кайфиятни бир маромда ушлаб туриш қийин бўлди. Машғулот жараёнларида ўзгаришлар қилдик. Шу орқали биринчи давра якунига қадар жисмоний ҳолатни янада яхшилаб олишимиз керак. Энди олдинга ҳаракатланамиз ва чемпионат ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз.

- Гуруҳдан чиқа олмаслик Сиз учун шок ҳолати эмасми?

- Шунчаки муваффақиятсизлик. Лекин бу гуруҳдан чиқишга мажбур эдик. Биз Про-лиганинг икки, Суперлиганинг бир клубига қарши ўйнадик ва гуруҳдан чиқишимиз керак эди. "Андижон"га қарши ўйиндан кейин Жасур Ҳакимовни йўқотдик, у оёғини синдириб олди. Иван Рогач мушакларини тортиб олди. Кейинчалик Кубок ўйинида Иван Булатович жароҳат олди. Ўтган ўйинда эса Турдиалиев қизил карточка олди. Барчаси биз ўйлагандек бўлмади.



Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика