Расмий хабар: "Локомотив" Александр Крестинин билан келишувга эришди
05 июн 16:35
Янгиликлар
Расмий хабар: "Локомотив" Александр Крестинин билан келишувга эришди
"Локомотив" ПФК россиялик мураббий Александр Крестинин билан келишувга эришганини маълум қилди.
2019 йил Осиё Кубогига ўз тарихида биринчи бор Қирғизистон терма жамоасини олиб чиққан ушбу мутахассис бундан буён "Локомотив" бош мураббийи сифатида фаолият юритиши кутилмоқда.
Крестининни футбол ишқибозлари "Бунёдкор"даги фаолияти орқали ҳам яхши билишади, чунки Александр Сергеевич ўтган йилнинг иккинчи ярмида "қалдирғочлар"га устозлик қилганди.
Мавсум бошидан "темирйўлчилар"ни бошқариб келган Ёрқин Назаровнинг клуб тизимида қолиб, бошқа лавозимга тайинланиши ҳам клуб режасидан ўрин олган. Александр Крестинин билан шартнома имзоланганидан сўнг мураббийлар штабида кимлар бўлиши ҳақида батафсил маълумот берилади.
Ўхшаш янгиликлар
18:25
Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди 11
Фикрлар