UZ

Сўнгги янгиликлар

09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  4 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  18 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  1 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  9 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  24 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  5 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  3 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  13 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1

Александр Крестинин: "Ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ўйинчи майдонга тушади" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ўша ўйинчи майдонга тушади"

Coca Cola Суперлигасининг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

- Ҳамма мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Шу жумладан, ўйинчиларни ҳам. Ғалаба қозониш осон бўлмади. Йигитлар эса борларини беришди. Омад ҳам келди. Биз учун бу жуда муҳим ғалаба эди. "Насаф" жуда кучли ва юқори даражадаги жамоа. Яна бир бор табриклайман.

- "Насаф" жамоасини қандай ўрганиб чиқдингиз?

- Биз йигирма биринчи асрда яшаяпмиз. Аҳборот асри. Ҳар доимгидек рақибни ўргандик. Видео ва бошқа воситалар ёрдамида. 

- Бугун дарвозани бошқа дарвозабон қўриқлади...

- Бугунги учрашув жуда муҳим эди. Бугунги кунда ўйинга ким яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, айнан ўша ўйинчи майдонга тушади.

- Ўзбекистон чемпионати сизда қандай таассуротлар қолдирмоқда?

- Мен Ўзбекистон чемпионатини жуда яхши биламан. Бу ерда мен учун ҳеч қандай сюрприз йўқ. Яна бир марта такрорлайман, Суперлига жуда кучли ва шу билан бирга қийин чемпионат. Бу ерда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ.

- Бу йил ким чемпион бўлади?

- Еттита турдан кейин ким энг кўп очко тўпласа, ўша чемпион бўлади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика